Синнер Майами турнири финалига чиқди
Спорт
−
28 Март 421 1 дақиқа
Бугун, 28 март куни Майами турнирининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда Италиялик теннисчи Янник Синнер ва чехиялик Иржи Легечка турнирнинг финалига йўл олди.
Мукофот жамғармаси 9,4 миллион доллардан ортиқ бўлган мусобақа ярим финалида Синнер германиялик Александр Зверевни мағлуб этди. Учрашув 6/3, 7/6 (7:4) ҳисобида дунёнинг иккинчи рақамли ракеткаси фойдасига якунланди. Баҳс 1 соат 53 дақиқа давом этди.
Чехиялик теннисчи Иржи Легечка эса ярим финалда Даниил Медведевни 6/4, 6/3 ҳисобида мағлуб этди.
Маълумот учун, финалда Синнер чехиялик Иржи Легечкага (ATP рейтингида 21-ўрин) қарши кортга чиқади. Ушбу тўқнашув жорий йилнинг 30 март санасига белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 март куни Майами турнири аёллар баҳсларида Арина Соболенко қозоғистонлик теннисчи Элена Рибакинани мағлуб этиб, финал босқичига чиққанди.
Live
Барчаси