Соболенко Майамидаги турнир финалига чиқди

Спорт

image

Бугун, 27 март куни соврин жамғармаси 9,4 миллион доллардан ортиқ бўлган WTA 1000 турнирининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Унда дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Арина Соболенко қозоғистонлик теннисчи Элена Рибакинани мағлуб этиб, финал босқичига йўл олди.

Ярим финал баҳсида Соболенко дунёнинг учинчи рақамли теннисчиси, қозоғистонлик Элена Рйбакинани 2 сет натижасига кўра, 6/4, 6/3 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув 1 соат 19 дақиқа давом этди.

Финалда беларуслик теннисчи дунё рейтингида тўртинчи ўринда турган америкалик Коко Гауффга қарши кортга чиқади. Қайд этиш жоиз, Соболенко ушбу турнирнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Соболенко жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Australian Open” финалида ҳам Элена Рибакина билан тўқнаш келган ва 6/4, 4/6, 6/4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

WTA Арина Соболенко Элена Рибакинани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг