Сингапур Президенти Самарқандга поездда борди (видео)
Жамият
−
25 Май 2023
11947Бугун, 25 май куни Сингапур Президенти Ҳалима Ёқуб Самарқанд шаҳрига “Афросиёб” поездида борди. Олий мартабали меҳмонни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Сингапур Президенти Ҳалима Ёқубга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамроҳлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 май куни Сингапур Президенти Ҳалима Ёқуб икки кунлик давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган эди. Уни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ва бошқа расмийлар аэропортда кутиб олган эди. 24 май куни Кўксарой қароргоҳида Сингапур раҳбари Ҳалима Ёқубни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилган. Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида иқтисодиёт, саноат, туризм, маданият ва бошқа соҳалар бўйича икки томонлама ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди. Давлатлар ўртасидаги саммити якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.
LiveБарчаси