Синдоров Блюбаум билан яна дуранг ўйнади

Спорт

image

Бугун, 8 апрель куни Кипрда давом этаётган Номзодлар турнирининг 9-турида ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров германиялик рақиби Маттиас Блюбаум билан баҳс олиб борди. Спортчилар ўртасидаги иккинчи ўйин ҳам дуранг билан якунланди. 

Ушбу турда Синдоровнинг энг яқин таъқибчилари Аниш Гири ва Фабиано Каруана ўзаро баҳс олиб борди. Унда ҳиндистонлик шахматчининг қўли баланд келди. Раунд якунига кўра, Синдоров 7 очко билан пешқадамликни сақлаб қолмоқда.

Номзодлар турнирида илк бор қатнашаётган Синдоров мусобақани ҳозирча мағлубиятсиз давом эттирмоқда. У аввалги турларда Андрей Есипенко, Рамешбабу Прагнанадҳа, Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура ва Вэй И устидан ғалаба қозонган. Маттиас Блюбаум ҳамда Гири билан ўйинлар дуранг билан якунланди.

Маълумот учун, 15 апрелгача давом этадиган турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши жаҳон чемпионлиги учун баҳс олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритади. 500 минг АҚШ доллари мукофот жамғармасига эга мусобақанинг иккинчи давраси кеча, 7 апрель куни старт олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жавоҳир Синдоров Маттиас Блюбаум Номзодлар турнири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг