Симеоне Гвардиоланинг “ишонган тоғи”ни олиб келмоқчи
Спорт
−
05 Июнь
3094“Атлетико Мадрид” клуби бу йилги трансфер сиёсатига жиддий эътибор қаратмоқда. Клуб раҳбарияти ушбу ёзда “Манчестер Сити” форварди аргентиналик Хулиан Альваресга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
“Атлетико Мадрид” гарчи молиявий жиҳатдан “Манчестер Сити” билан рақобат қилолмаса ҳам, “матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне футболчига “Манчестер Сити” жамоасидаги ўйинларидан кўра кўпроқ ўйин амалиёти беришни ваъда қилмоқда.
Маълумот учун, Хулиан Альварес бу мавсум “шаҳарликлар” сафида 36 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди. Айни вақтда уни “Transfermarkt” портали 90 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Атлетико Мадрид” аввалроқ “Реал Мадрид” дарвозабони Андрей Лунинга ҳам қизиқиш билдирганди.
Хабибуллоҳ Райимов
LiveБарчаси