“Реал” посбони фаолиятини бошқа Ла Лига клубида давом эттириши мумкин
Спорт
−
04 Июнь
2927Шу ёзда “Атлетико Мадрид” асосий дарвозабонини алмаштиришни режалаштирмоқда. Клубнинг словениялик посбони Ян Облак клубдаги 10 йилдан сўнг жамоадан кетмоқчи. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Манбага кўра, Облак ўрнига “Атлетико”нинг асосий варианти – “Реал” дарвозабони Андрей Лунин. Клуб “Валенсия”дан Георгий Мамардашвили номзодини ҳам кўриб чиқмоқда, бироқ украиналик посбон биринчи рақамли номзод бўлиб қомоқда.
Луниннинг ўзи клуб унга 2029 йилнинг ёзига қадар янги шартнома таклиф қилишига қарамай, “Реал”дан кетиш ҳақида кўпроқ ўйлаяпти. Гап шундаки, Тибо Куртуа жароҳатидан тўлиқ тикланганидан кейин Лунин яна иккинчи дарвозабон бўлади ва бу ҳолат эса украиналик голкиперга тўғри келмайди.
“Атлетико” “Реал”нинг азалий рақибларидан бири бўлганлиги футболчининг “матрасчилар” сафига бориб қўшилишига тўсқинлик қилади.
Якунланган мавсумда Лунин “Реал” сафида барча турнирларда 31 та ўйин ўтказиб, 32 та гол ўтказиб юборди.
LiveБарчаси