Ла Лигада ойнинг энг яхшилари аниқланди
Спорт
−
01 Ноябрь 1841 2 дақиқа
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лигада “Ойнинг энг яхши футболчиси” совринини қўлга киритди. Франциялик юлдуз октябрь ойида “Қироллик клуби” билан учта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Мбаппе эса ҳар бир учрашувда гол уришга муваффақ бўлди.
Мбаппе ой бошида “Вильярреал” дарвозасини ишғол қилди. Халқаро танаффусдан сўнг, “Хетафе”га қарши баҳсда жамоасининг ягона голини киритди ва “Эль-Класико”да “Барселона” дарвозасини ишғол этиб, мадридликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Якуний овоз беришда Мбаппе Педри (“Барселона”), Антони (“Реал Бетис”), Ян Облак (“Атлетико Мадрид”) ва Хорхе де Фрутос (“Райо Вальекано”)ни ортда қолдирди. Бу соврин билан франциялик футболчи кетма-кет иккинчи ойда “Ойнинг энг яхши футболчиси” унвонини қўлга киритди.
Шунингдек, “Райо Вальекано” устози Иньиго Перес Ла Лигада октябрь ойининг энг яхши мураббийи, деб топилди. Унинг жамоаси “Реал Сосьедад” (1:0), “Леванте” (3:0) ва “Депортиво Алавес” (1:0) устидан кетма-кет ғалабалар қозониб, 14 очко билан 7-ўринга кўтарилди.
“Атлетико Мадрид” дарвозабони Ян Облак эса “Ойнинг энг яхши сейви” мукофотига сазовор бўлди. У “Осасуна”га қарши баҳснинг (1:0) сўнгги дақиқаларида кўрсатган ажойиб реакцияси билан "Ойнинг энг яхши сейви" муаллифига айланди. Бу словакиялик посбоннинг жорий мавсумдаги биринчи соврини бўлди.
Маълумот учун, якунланган тур учрашувларидан сўнг “Реал Мадрид” 27 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Барселона” 22 очко билан 2-ўринни, “Вильярреал” эса 20 очко билан 3-ўринни банд этган.
Live
Барчаси