Шимолий Корея яна Сариқ денгиз томон снаряд отди

Олам

image

Бугун, 6 январь куни Пхеньян ғарбий қирғоқдан Сариқ денгиз томон яна 60 га яқин снаряд отди. Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Қирғоқ артиллерияси маҳаллий вақт билан соат 16:00 дан 17:00 гача ўқ узган, снарядлар Сеул амалда денгиз чегараси деб ҳисоблаган шимолий демаркация чизиғидан шимолга тушган. 

Ўз навбатида, Жанубий Корея КХДР таҳдидларига жавобан ҳарбий чоралар кўришга ваъда берган.

"Шимолий Кореянинг душманлик ҳаракатлари, тақиқланган ҳудудларда артиллерия отишмаларини давом эттириши кескинликни кучайтирмоқда ва Корея ярим оролидаги тинчликка таҳдид солмоқда. Агар Шимолий Корея 2018 йил 19 сентябрдаги келишув тўлиқ қулаганини эълон қилиб, тақиқланган ҳудудларда бизнинг аҳолимизни артиллерия ўқлари билан таҳдид қилишда давом этса, бизнинг қуролли кучларимиз ҳам зарур ҳарбий чораларни кўради”, дейилади Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасининг муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 январь куни машғулотлар доирасида Шимолий Корея қирғоқ артиллерияси Жанубий Кореянинг Сариқ денгизда жойлашган Ёнпхёндо ва Пэннёндо ороллари томон 200 га яқин снаряд отганди.  Бунга жавобан Жанубий Корея ҳарбийлари ўз манёврларини ўтказиб, 400 та снаряд отди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея Сариқ денгиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made