Шерали Жўраев Сурхондарё ҳокимига ўринбосар бўлди

Жамият

image

Шерали Холмаҳамадович Жўраев Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Жўраев 2023 йилдан буён Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Маълумот учун, Шерали Жўраев 1984 йил Олтинсой туманида туғилган. У 2007 йилда Термиз давлат университетини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – амалий математика, молия, давлат бошқаруви.

Жўраев меҳнат фаолияти давомида туман ҳокимининг ўринбосари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг икки туманига янги ҳокимлар тайинланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шерали Жўраев Сурхондарё ҳокими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made