Фарғонанинг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди 

Жамият

image

Ғанижон Солиев Фарғона вилояти Бағдод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Ғанижон Солиев 2022 йил 11 январдан буён Бағдод тумани “Хўжақишлоқ” МФЙда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётганди.

У 1979 йилда Бағдод туманида туғилган. Тошкент молия институтининг иқтисодиёт йўналишини тамомлаган.

2014-2017 йилларда Олтиариқ тумани ҳокимининг ўринбосари, 2017-2020 йилларда Бағдод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2020-2022 йилларда Фарғона вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган.

Шунингдек, Қодиржон Эркабоев Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 

Бунгача Қодиржон Эркабоев "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ минтақавий филиали бошлиғи вазифасини бажариб келаётган эди.

Маълумот учун, Қодиржон Эркабоев 1988 йилда Бешариқ туманида туғилган. Фарғона политехника институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2013 йилда Марказий банк Фарғона вилояти бош бошқармасида бошлаган ҳамда 2020 йилга қадар қатор масъул лавозимларда фаолият олиб борган. Жумладан, у 2019-2020 йилларда Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2020-2021 йилларда биринчи ўринбосари бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг