Шавкатжон Абдураззоқов Сенат аъзоси этиб сайланди
Жамият
−
26 Февраль 2021
4114Наманганда Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлисда яширин овоз бериш жараёни якунланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.
Саноқ комиссиясининг ҳисоботи тингланди. Унга кўра, 6-Сероб сайлов округидан депутат, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди. Депутатлар овоз бериш натижаларини тасдиқлади.
Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлис ўз ишини якунлади.
Аввалроқ, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Сенат аъзоси этиб сайлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь