Ботир Зарипов сенатор бўлди
Жамият
−
04 Февраль 2021
8386Бугун, 4 февраль куни Бухоро шаҳрида Бухоро вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўрнига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда яширин овоз бериш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосини сайлаш бўйича сайлов ўтказилди.
Натижада Бухоро вилояти хокими, 51-Халкобод округидан Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Ботир Комилович Зарипов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз, Ботир Зарипов жорий йилнинг 22 январь куни Бухоро вилояти ҳокими этиб тайинланганди.