Чимёнда 17 яшар йигит қор-чанғи транспортида уч кишини босиб кетди
Жамият
−
10 Январь 2020
10665Тоғда эҳтиёцизлик билан қор чанғи учиш фожиа билан якунланди. 17 яшар йигит қор-чанғи транспортида 3 кишини босиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузаридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Воқеа жорий йилнинг 5 январь куни соат тамхминан 11:00 атрофида Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани “Чимён” тоғ-чанғи дам олиш оромгоҳида юз берган.
17 яшар Б.Э. YAMAHA VK540B русумли қор-чанғи транспортини бошқариб кетаётганида, тепаликдаги қияликдан ҳаво тўлдирилган матрасда тушиб келаётган 22 ёшли М.М., 23 ёшли А.А. ва 20 ёшли А.А.ларни босиб кетган.
Оқибатда 3 нафар жабрланганлар турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган, улардан бири оғир аҳволда.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси