Чимёнда 17 яшар йигит қор-чанғи транспортида уч кишини босиб кетди
Local
−
10 January 2020 12298 1 minute
Тоғда эҳтиёцизлик билан қор чанғи учиш фожиа билан якунланди. 17 яшар йигит қор-чанғи транспортида 3 кишини босиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузаридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Воқеа жорий йилнинг 5 январь куни соат тамхминан 11:00 атрофида Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани “Чимён” тоғ-чанғи дам олиш оромгоҳида юз берган.
17 яшар Б.Э. YAMAHA VK540B русумли қор-чанғи транспортини бошқариб кетаётганида, тепаликдаги қияликдан ҳаво тўлдирилган матрасда тушиб келаётган 22 ёшли М.М., 23 ёшли А.А. ва 20 ёшли А.А.ларни босиб кетган.
Оқибатда 3 нафар жабрланганлар турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган, улардан бири оғир аҳволда.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August