Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

Жамият

image
0:00
0:00
download
Ўзбекистон ва Саудия қарийб $12 млрдлик битимлар имзолади north_east

Ўзбекистон ва Саудия қарийб $12 млрдлик битимлар имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига икки кунлик давлат ташрифини якунлаб, бугун, 19 август куни Тошкентга қайтиб келди.

Президент 17 август куни Саудия Арабистонига жўнаб кетганди. У сафарини Мадинаи Мунавварадан бошлади. У ерда Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийни ва пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) қабрини зиёрат қилди. Давлат раҳбари Мадинани зиёрат қилиб юрган ватандошларимиз билан ҳам суҳбатлашди. Шундан сўнг у давлат ташрифининг асосий тадбирлари ўтказилган Жиддага жўнаб кетди.

Жиддада Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан музокара ўтказди. Музокаралар натижалари бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашилди. 

Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида кенг қамровли шериклик муносабатларини янада кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилинди. Икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари ўртасида энергетика, божхона, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари каби соҳаларда ҳамкорликка доир 15 та ҳужжат қабул қилинди.

Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг иккинчи кунида Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа ва Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассир билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жидда шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муқаддас Макка шаҳрида бўлиб, Умра амалларини бажарди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг