Мирзиёев Масжидун Набавийда намоз ўқиди
Жамият
−
17 Август 2022
15293Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳларидан бири – Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида хабар берилди.
Қайд этилишича, Президент “Ҳужраи саодат”га тавозе билан кириб, пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)га саломлар ва саловатлар айтган. Ўзбек халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилган.
Шунингдек, Муҳаммад (с.а.в.) сийратлари ва Ислом цивилизацияси музейи билан ҳам танишган. Шундан сўнг Жидда шаҳрига жўнаб кетган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига сафари давомида Умра зиёратини ҳам адо этиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Шавкат Мирзиёев Саудияга етиб борди.
11 Ноябрь
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь