Ўзбекистон ва Саудия қарийб $12 млрдлик битимлар имзолади
Жамият
−
18 Август 2022
7695Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида умумий қиймати 45 миллиард риал (тахминан 11,99 миллиард доллар) бўлган 10 та сармоявий битим имзоланди.
Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига давлат ташрифи доирасида амалга оширилган.
Президент Матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишида энергетика, кимё, электротехника, инфратузилмани ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ахборот технологиялари ва транспорт соҳаларида умумий қиймати 14 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишув ва шартномалар имзоланган.
Икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари ўртасида энергетика, божхона, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари каби соҳаларда ҳамкорликка доир 15 та ҳужжат қабул қилинган.
LiveБарчаси