Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан бугун, 17 август куни тонгда давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташрифнинг биринчи манзили сифатида барча мусулмонлар учун муқаддас Мадина шаҳри зиёрат қилинади.

Куннинг иккинчи ярмида Президент Шавкат Мирзиёев Жидда шаҳрига келади. Бу ерда олий даражадаги Ўзбекистон-Саудия саммитининг расмий тадбирлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига сафари давомида Умра зиёратини ҳам адо этиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг