Шавкат Мирзиёев Тбилисидаги Қаҳрамонлар майдонига борди

Жамият

image

Бугун, 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузияга давлат ташрифи доирасида Тбилиси шаҳридаги Қаҳрамонлар майдонига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортган.

Мамлакат етакчиси Грузия бирлиги учун ҳалок бўлган қаҳрамонлар ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйган. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Грузия давлат мадҳиялари янграган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев айни пайтда давлат ташрифи билан Грузияда бўлиб турибди. Кеча, 2 июль куни Тбилиси шаҳридаги Орбелиани саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия Президенти Михаил Кавелашвилининг музокаралари бўлиб ўтганди. Шунингдек, Тбилиси шаҳридаги тадбирлар доирасида Шавкат Мирзиёевни Грузиянинг олий давлат мукофоти – “Олтин мўйна” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг