Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди

Жамият

image

Бугун, 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Исломобод шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон – Покистон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Саммит якунида Қўшма декларация ва икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон раҳбари ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 25 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан Тошкентга келганди. 26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида уни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Қолаверса, Шаҳбоз Шариф ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тор доирада ва делегациялар иштирокида музокаралар ўтказди. Улар оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот ҳам берди. Ташрифининг сўнгида Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон-Покистон бизнес форумида ҳам иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Покистон Шаҳбоз Шариф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг