Шавкат Мирзиёев Покистон халқига таъзия йўллади

Олам

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳридаги масжидда содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳамда жиддий жароҳат олгани муносабати билан Покистон Президенти Асиф Али Зардорий ва Бош вазири Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот котиби маълум қилди.

“Давлатимиз раҳбари Покистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг Исломобод шаҳридаги масжидда портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Фожиа оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлган, 169 киши жароҳат олган. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Покистон таъзия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг