Шакира илк бор Саудияда концерт беради
Маданият-санъат
−
10 Октябрь 2023
882728 октябрь куни Ар-Риёдда старт олиши мўлжалланган фестиваль доирасида колумбиялик машҳур қўшиқчи Шакира Саудия Арабистонидаги илк концертини беради. Бу ҳақда SEE нашри хабар берди.
Унга кўра, ушбу фестивалда иштирок этиш учун, хонандалардан ташқари спорт юлдузлари ҳам таклиф этилган.
Саудия Арабистони Бош кўнгилочар бошқармаси раҳбари Туркий ал-Шайх ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ушбу тадбир ҳақида қисқача маълумот берган.
“Бу йилги мавсумнинг тантанали очилиш маросимида дунёнинг энг машҳур тадбир ташкилотчилари ва дунё юлдузлари иштирок этади. Шу куни оғир вазн тоифасидаги таниқли боксчилар ўртасидаги камар жанги ҳам бўлиб ўтади", деган у.
Ал-Шайх, шунингдек, Ар-Риёдда футбол афсоналарига бағишланган биринчи ва энг йирик музейлардан бири – “Афсоналар музейи” очилишини ҳам эслатган.
Музейда Криштиану Роналду атрофида яратилган CR7 Experience эксклюзив тақдимоти бўлади ҳамда ташриф буюрувчилар Роналдунинг ҳаётий ҳикоясини томоша қилиши ва унинг имзоси қўйилган совғаларни олиши мумкин. Бундан ташқари, футболчининг барча совринлари, шахсий ёдгорликлари ҳамда интерактив тажрибалари билан танишиш имкони берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича оғир вазн тоифасидаги чемпионлар Тайсон Фьюри ва Александр Усикнинг жанги Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкиллаштирилиши ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси