Аср жанги: Фьюри ва Усик Саудия Арабистонида тўқнашади

Спорт

image

Бокс бўйича оғир вазн тоифасидаги чемпионлар Тайсон Фьюри ва Александр Усик жанг шартномасини имзолади. Бу ҳақда УНIAН хабар берди.

Жанг Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкиллаштирилади. Жанг санаси эса ҳозирча ошкор этилмаган. Тахминларга кўра, баҳс 23 декабрда ўтказилиши мумкин.

35 ёшли британиялик Фьюри WBC чемпиони, 36 ёшли украиналик Усик эса WBA, WBO ва IBF камарлари соҳиби ҳисобланади.

Ғолиб оғир вазндаги биринчи мутлақ чемпионга айланаиши мумкин. 2008 йилда профессионал боксга қадам қўйганидан бери Фьюри 33 та жангда ғалаба қозонган ва биттасида дуранг қайд этган. Усик профессионал рингдаги 21 та жангининг барчасида ғалаба қозонган.

Маълумот ўрнида, Леннокс Льюис 1999 йилда Эвандер Холифилдни мағлуб этиб, WBA, WBC ва IBF чемпионлик унвонларини сақлаб қолганидан бери ҳеч ким оғир вазн тоифасида мутлақ чемпионликка эришмаган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Фьюри Усик Саудия Арабистон Аср жанги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг