Шахмат: Абдусатторовга кумуш, Воҳидовга олтин медаль топширилди
Спорт
−
23 Сентябрь
9728Венгрияда ўтказилган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида тахталар кесими бўйича медаллар ўз эгаларига топширилди.
Унга кўра, 1-тахтада Нодирбек Абдусатторовга кумуш, 4-тахтада Шамсиддин Воҳидовга олтин, аёллар ўртасида 5-тахтада Нодира Нодиржоновага кумуш медаль топширилди.
Тахталар кесими бўйича медаллар шахматчиларнинг индивидуал натижалари учун тақдим этилади. 4-тахтада 1-ўринни эгаллаган Шамсиддин Воҳидов 9 та баҳсдан 5 тасида ғалаба қозонди, 4 та партияда эса дуранг ўйнаб, мағлубиятга учрамади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси байроғи Ўзбекистонга топширилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
2023 йили 1 600 та обект қурилиши рўйхатдан ўтказилмасдан бошланган бўлса, йил бошидан 2 200 тага етган.
23 Сентябрь
Вилоят ҳокимларига йил якунигача камида 10 тадан ҳудудининг “мастер режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.
23 Сентябрь