Шаҳзода Чарльз Британия Украинанинг “ёнида туриши”га ваъда берди 

Олам

image

Буюк Британия ҳукумати дунёда демократияни ҳимоя қилишда ва Украина халқини қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ҳақда Британия тахти вориси шаҳзода Чарльз Бирлашган Қироллик парламентининг янги сессияси очилишида тахтдан сўзлаган нутқида айтиб ўтди.  

“Ушбу оғир дамларда Жаноби Олийлари ҳукумати дунёда демократия ва эркинликни ҳимоя қилиш, жумладан, Украина халқини қўллаб-қувватлашда давом этишда етакчи роль ўйнайди”, деган шаҳзода Чарльз. 

Тахтдан нутқ сўзлаш анъанага кўра ҳукумат томонидан тайёрланади ва унда келгуси парламент йили учун устувор вазифалар акс эттирилади. 

Маълумот ўрнида, шаҳзода Чарльз онаси, 96 ёшли қиролича Елизавета II ўрнига нутқ сўзлади. Қиролича бу йил соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли парламентда сўзга чиқа олмади. Шундай қилиб, бу йил ҳукмронлигининг 70 йиллигини нишонлаётган монарх 59 йил ичида биринчи марта парламент очилишида иштирок этмади. Шаҳзода Чарльзга қонун чиқарувчи органда унинг ўғли, тахт учун ворисликка учинчи ўринда турган шаҳзода Уильям ҳамроҳлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Британия Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг