Елизавета II 59 йил олдин қатнашмаган маросимида яна иштирок этолмаслиги мумкин

Олам 6239
image

Букингем саройи Британия тахти вориси, Уэльс шаҳзодаси Чарльз келаси ҳафта парламентнинг янги сессияси очилишида нутқ сўзлаши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар режаларини ишлаб чиқди. Бундан кўриниб турибдики, Буюк Британиянинг 96 ёшли қироличаси Елизавета II маросимда қатнаша олмаслиги мумкин. Бу ҳақда “Times” хабар берган. 

Таъкидланишича, қироличанинг маросимда нутқ ўқиши эҳтимолдан йироқ бўлиб бормоқда. Қироллик оиласидаги манбаларга кўра, монарх ҳали ҳам нутқ сўзламоқчи, бироқ унинг иштироки маросим кунигача тасдиқланмайди. 

1953 йилда тож кийганидан бери Елизавета II маросимни атиги икки марта ўтказиб юборган. 1959 ва 1963 йилларда у ҳомиладор бўлгани учун парламентга келмаган. Ўшанда нутқ қироличанинг рухсати билан Лордлар палатаси спикери лорд-канцлер томонидан ўқилган. 

Қироличанинг тахтдан нутқ сўзлаши расмиятчилик бўлса-да, Британия монархияси учун бу катта аҳамиятга эга. Унинг матни Вазирлар Маҳкамаси аъзолари томонидан ёзилади ва Бош вазир девони томонидан тасдиқланади. Қиролича ҳукумат томонидан илгари сурилган таклифларни маъқулламаган тақдирда ҳам, унга ҳеч қандай ўзгартириш киритишга ҳақли эмас. 

Шунингдек, қиролича идорасига кўра, Елизавета II Букингем саройидаги ёзги қабулларни ўтказиб юборади. 

Сўнгги пайтларда ўтган йилнинг октябрь ойида омма олдига биринчи марта ҳасса билан чиққан Елизавета II ҳаракатчанлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. У бир нечта расмий тадбирларни ўтказиб юборди, хусусан, у биринчи марта бу йил 14 апрелда католиклар ва протестантлар томонидан нишонланадиган Муқаддас пайшанба куни муносабати билан зиёфатда қатнашмади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 139
Рейтинг: 3.1
t
×