Шаҳрисабз аэропорти ҳам қайта очилди

Жамият

image

Бугун, 26 март куни Шаҳрисабз аэропорти икки ҳафталик танаффусдан сўнг мунтазам йўловчи қатновларини қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳаво қатновини US721 рейси очган. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 11:17 да Шаҳрисабз аэропортига қўнган.

Маълумот учун, 13 март куни Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 март куни 2 йил олдин ёпилган Андижон аэропорти қайта очилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самолёт Шаҳрисабз аэропорти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг