Сергелидаги ёнғин ҳали ҳам ўчмади. Ёрдамга вертолётлар жалб қилинди (видео)

Жамият

image

28 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида "Inter Logistics" МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлди. Ҳали ҳамон ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин соат 05:02 да қуршаб олинган. ФВВ ходимлари томонидан ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. 

“ФВВ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин майдони қисқартирилиб борилмоқда. Воқеа жойида дастлабки дақиқалардан бошлаб ФВВ раҳбарияти ҳамда куч ва воситалари, шунингдек, тегишли ташкилотлар ходимлари иш олиб бормоқда”, дейилади хабарда.

Ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ФВВнинг махсус лабораторияси ҳодиса жойида иш олиб бормоқда. Воқеа жойида ФВВ раҳбарлигида штаб ташкил этилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан ёнғинни ўчиришга вертолётлар жалб этилганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни пойтахтнинг Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида "Inter Logistics" МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлди. Воқеа жойида Миллий гвардия отряди ишламоқда. Шунингдек, портлаш оқибатида 17 ёшли йигит вафот этгани айтилганди. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳеч ким вафот этмаганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергелидаги портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг