Сергелидаги вазиятдан фойдаланиб, аҳолидан пул ундирмоқчи бўлганлар аниқланди
Жамият
−
30 Сентябрь 2023
10929Сергели туманида содир бўлган фавқулодда ҳодиса оқибатида юзага келган мураккаб вазиятдан фойдаланиб, аҳолидан пул ундириш ниятида бўлган шахслар мавжудлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Билдирилишича, ҳудудда қилинаётган ишларнинг барчаси аҳоли учун бепул амалга оширилмоқда. Бироқ айрим шахслар ҳукумат томонидан текин амалга оширилаётган ишлар учун фуқаролардан пул сўраб, уларнинг соддалигидан фойдаланишга уринмоқда.
“Барча ишлар бепул бажарилмоқда, ноинсоф шахсларнинг гапларига ишониб, алданиб қолманг!”, дея огоҳлантирган шаҳар ҳокимлиги.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги "Қурувчилар" даҳасида "Inter Logistics" МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда ҳудуддаги 26 та кўп қаватли уйнинг 592 та хонадони ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та МТТ биноларининг фасад қисми ҳамда дераза ромларига зарар етди.
Шунингдек, портлашда 163 нафар фуқаро жабрланди ва ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир воқеа жойида вафот этди. Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ёнғин оқибатида талафот етган хонадонларни совуқ тушмасидан таъмирлаш бўйича топшириқ берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь