Сербиядаги намойишда вазирнинг бурни синдирилди

Олам

image

Сербиядаги норозилик намойишлари фонида кеча, 7 март куни Нови-Сад шаҳрида мамлакатнинг Маданият вазири Никола Селаковичга ҳужум қилинди. Бу ҳақда “Blic” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 7 март куни республиканинг иккинчи йирик шаҳри – Нови-Садда талабаларнинг норозилик юриши бўлиб ўтган. N1 нашрининг хабар беришича, уларга кўплаб фуқаролар ҳам қўшилган. Талабалар умумий иш ташлашга чақирган. Мамлакатда оммавий норозилик намойишлари тахминан беш ойдан бери давом этмоқда. Улар 2024 йил 1 ноябрь куни Нови-Садда содир бўлган фожиадан кейин бошланган. Ўшанда темирйўл вокзалида том қулаб, 15 киши ҳалок бўлган эди.

“Blic” нашрининг маълумотларига кўра, Селаковичнинг бурни синган ва у бош мия рентгени учун шифохонага юборилган. Адлия вазири Майя Поповичнинг аниқлик киритишича, Селаковичга Белград марказидаги кўчалардан бирида ҳужум қилинган.

“Улар бугун кечқурун Селаковичга ҳам ҳужум қилди ва шу билан муаммони ҳал этганини ўйламоқда. Йўқ. Улар шунчаки яна бир бор ушбу мамлакатдаги демократия ҳақидаги қарашларини ва ўзлари каби ўйламайдиган одамларга қандай муносабатда бўлишни кўрсатди”, деди мамлакат Президенти Вучич.

Нови-Садда қулаб тушган бетон иншоот атиги тўрт ой олдин 16 миллион евро сарфланган реконструкция ишларидан сўнг фойдаланишга топширилган эди. Намойиш иштирокчилари айбдорларни “қотиллик“ ва “коррупция” моддаларига биноан суд қилишни талаб қилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойи охирида Сербия Бош вазири Милош Вучевич истеъфога чиққанди. У 2012–2022 йилларда Нови-Сад шаҳрига раҳбарлик қилган эди. Вучич норозилик намойишларини Ғарбнинг таъсири ва “рангли инқилоб” уюштириш истаги билан изоҳламоқда. Президент, шунингдек, давлат раҳбарига ишонч масаласида референдум ўтказишга тайёр эканини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сербия Маданият вазири Никола Селакович

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг