“Сенлар рўза тутволиб, сипо бўлиб юрасанлар”. Косон ҳокими рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда 

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими Асрол Бойқараев рўзадор фермерларнинг оғзини мажбуран очтиргани айтилмоқда. Бу ҳақда “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook'даги саҳифасида хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 31 март куни бўлиб ўтган йиғилишда Косон тумани ҳокими Асрол Бойқараев қишлоқ хўжалигидаги муаммолар ҳақида ғазаб билан нутқ сўзлаган.

“Сенлар рўза тутволиб, сипо бўлиб юрасанлар. Ишни ким қилади?”, дея рўзадорларни сув ичишга мажбур қилган ҳоким.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Косон тумани ҳокимининг хизмат машинаси пиёдани уриб юбориши оқибатида вафот этганди. Шундан сўнг, ушбу йўл-транспорт ҳодисасига ҳокимнинг биринчи ўринбосарини олиб юрувчи ҳайдовчи айбдор экани маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Косон рўзадорлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг