Косонда ҳокимлик хизмат машинасида уриб юборилган фуқаро вафот этди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида ҳокимнинг хизмат машинаси пиёдани уриб юбориши натижасида, у ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.

2020 йил 12 декабрь куни соат 20:00 ларда А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бенау” автомобиль йўлининг 82-километрида юз берган. Ж.Р. бошқарувидаги Косон тумани ҳокимиятига тегишли Captiva русумлиавтомобиль, “Қарши-Косон” йўналиши томон ҳушёр ҳолатда бошқариб бораётиб, автомобиль йўлининг Косон тумани, “Ўрта Оброн” МФЙ, Мустақиллик кўчасида автомашина йўналишига нисбатан йўлнинг чап томонидан ўнг томонига қараб пиёда кесиб ўтаётган фуқаро Ж.Ш.ни уриб юборган.

Оқибатда фуқаро Ж.Ш оғир тан шикасти олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жой Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси капитан Х.Валиев ва тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан кўздан кечирилиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Марҳум Ж.Ш.ни ўлим сабабини аниқлаш мақсадида РСТЭИАМ Қашқадарё филиали экспертлари томонидан 12 декабрда суд тиббиёт экспертиза кўригидан ўтказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.Ш.ни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этганлиги бўйича Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш учун Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилган.

Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан иш юритувга олиниб, дастлабаки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Жиноят иши бўйича судга оид автотехника, изшунослик ва транспорт бахолаш экспертизаси тайинланган.

Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича дастлабки тергов харакатлари Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан давом эттирилмоқда.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида транспорт воситасини Ж.Р. бошқарганлиги маълум бўлди, шу сабабли фуқаро Ж.Р ҳимоячи иштирокида жиноят ишида ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, сўроқ қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Косон

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг