Сенатор Божхона қўмитасига Тошкентдаги “пақилдоқлар шоуси” бўйича сўров юборди

Жамият

image

Янги йил байрами арафасида мамлакатнинг барча ҳудудларида, жумладан Тошкентда ҳам пиротехника воситаларидан фойдаланиш авжига чиқди. Ушбу ҳолат юзасидан Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурхонов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисига сенатор сўровини юборди. 

Маълумки, Ўзбекистонда пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, республика ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган. Шунга қарамай, яқинда нишонланган Янги йил байрами арафасида Тошкент шаҳрида пиротехника воситаларидан фойдаланилди. Бу, ўз навбатида, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди

Аммо бунга қадар божхона органлари томонидан пиротехника воситалари билан боғлиқ кўплаб қонунбузарликлар аниқлангани ва бартараф этилгани ҳақида ОАВ орқали чиқишлар қилинганди. Сўровда байрам кечасида бундай чоралар кутилган самарани бермагани қайд этилган.

Шу сабабдан, сенатор Божхона қўмитаси раисидан пиротехника воситаларининг мамлакат ҳудудига олиб кирилиши ва сотилиши билан боғлиқ ҳолатлар бартараф этилмаётганининг сабаби ҳамда мазкур воситаларнинг ноқонуний айланишига сабаб бўлаётган омиллар ҳақида маълумот тақдим этишини сўради.

Шунингдек, сенатор қонунчиликда бу борада қандай бўшлиқлар мавжудлиги, қонунбузарликларни тўлиқ бартараф этиш бўйича божхона органлари томонидан тезкор равишда амалга ошириладиган чоралар тўғрисида ҳам маълумот беришни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 108 дона салютларни қабул қилиб, бошқарувидаги Spark русумли автомашинасига юклаган шахс қўлга олинганди. Ушбу фуқародан қиймати 350 миллион сўмлик жами 1 минг 490 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилгани айтилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Сенатор Божхона қўмитаси пақилдоқлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг