“Сезон” авжида. Тошкентда интернет орқали “пақилдоқ”ларни пуллаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
02 Декабрь 2023
5598Тошкентда пиротехника воситаларини электрон тижорат платформалари орқали сотиб келаётган шахс ушланди. У 108 дона салютларни қабул қилиб, бошқарувидаги Spark русумли автомашинасига юклаган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ушбу шахснинг Юнусобод туманидаги хонадонида ҳам 12 номдаги 1382 дона салютлар сақланаётгани маълум бўлган.
Суриштирувлар давомида қонунбузар шахс пиротехника воситаларини асосан электрон тижорат платформалари орқали мижозларга пуллаб келаётгани аниқланган. Шундай қилиб мазкур ҳолатда қиймати 350 миллион сўмлик жами 1490 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
LiveБарчаси