Саудия Путин-Трамп учрашувига тайёргарликни бошламаган
Олам
−
13 Февраль 2025 4345 1 дақиқа
Саудия Арабистони расмийлари АҚШ ва Россия Президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги саммитга тайёргарликни бошламади. Бу ҳақда подшоҳлик Ахборот вазирлигидаги манбага таяниб, “Коммерсанть” хабар берди.
Кеча, 12 февраль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия Президенти Владимир Путин билан Саудия Арабистонида учрашув ўтказмоқчилиги маълум қилган. Ушбу хабардан сўнг, журналистлар Саудия Арабистонининг расмий манбалари билан боғланган. Подшоҳлик эса ушбу саммитга тайёргарлик ҳали бошланмаганини маълум қилган.
“Ҳали йўқ, икки Президент ўртасида саммитни чақириш санаси ҳали аниқлангани йўқ”, деган нашр манбаси.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 февраль куни Россия ва АҚШ Президенти Владимир Путин ва Дональд Трамп телефон орқали мулоқот чоғида ўз ёрдамчиларига шахсий учрашувга тайёргарлик кўриш бўйича зудлик билан кўрсатма беришга келишиб олганди.
Live
Барчаси