Самарқанддаги автоҳалокатда ота ва унинг 13 ёшли қизи вафот этди
3-саҳифа
−
05 Сентябрь
9548Самарқанд вилоятидаги автоҳалокатда ота ва унинг 13 ёшли қизи вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи Lacetti машинаси билан Иштихон туманидаги Одил маҳалласи ҳудудида тезликни меъёрдан оширган ва қарама-қарши йўналишда ўз йўлидан келаётган мотоцикл билан тўқнашган.
Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси ва унинг 2011 йилда туғилган фарзанди оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳодиса юзасидан Иштихон тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳайдовчи процессуал тарзда қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда “Волга”га бориб урилган Нехиа-2 ёниб кетганди.
LiveБарчаси