Самарқандда мактаб директори ўқувчини урди (видео)
3-саҳифа
−
19 Март
10461Самарқанд вилоятида мактаб директори ўқувчини урди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
50-мактаб директорининг маълум қилишича, 8-“А” синф ўқувчиси Ш.И. 2025 йил 17 март куни 3-соат биология дарсида синфдоши билан гаплашиб жим ўтирмагани сабабли ўқитувчи К.Ў. томонидан танбеҳ берилган. Аммо ўқувчи бундан хулоса чиқармасдан, ўқитувчини ҳақорат қилган, шундан сўнг ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида тортишув юзага келган.
Бу ҳолатни ўқувчилардан бири мактаб директорига етказган. Директор синфхонага келганда ўқувчи Ш.И. ўқитувчи К.Ў.ни ёқасидан ушлаб турганлигини кўриб ажратишга ҳаракат қилгани ва жаҳл устида ўқувчини юзига тарсаки туширганини ўз тушунтириш хатида баён этган.
“Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятидаги мактаблардан бирида ўқувчининг онаси ўқитувчининг юзига тарсаки туширганди.
LiveБарчаси