Самарқандда ўқувчининг онаси ўқитувчига тарсаки туширди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятидаги мактаблардан бирида ўқувчининг онаси ўқитувчининг юзига тарсаки туширди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 17 март куни соат 10:47 ларда Каттақўрғон туманидаги 93-мактабда содир бўлган. Аввалига она ўқитувчи билан жанжаллашган. Шундан сўнг у ўқитувчининг юзига тарсаки туширган.

“Айни пайтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда аёл ўқувчилар кўз ўнгида ўқитувчини калтаклаганди. Педагогга нисбатан фуқаронинг қўпол муомалада бўлгани сабаб юзага келган ҳамда жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлган ҳолат вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган ва тегишли чора кўрилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд ўқитувчи ўқувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг