Самарқандда карантин чекловлари кучайтирилган ҳолда сақлаб қолинди

Жамият

image

Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 14 майдаги қарори билан мамлакатда карантин чоралари 1 июнга қадар узайтирилганди. Шунга қарамай, иқтисодиётнинг қатор сегментларидаги тадбиркорларга фаолиятини тиклашга рухсат берила бошланди

Самарқанд шаҳрида эпидемиологик вазият кескинлигича қолаётгани сабабли бугун 18 май кунидан бошлаб Самарқанд шаҳри ҳудудида карантин чекловлари янада кучайтирилди. Бу ҳақда вилоят ИИВ хабар берди.

“Ҳурматли самарқандликлар заруратсиз уйдан чиқманг!

Эҳтиёжлар учун бозор, дўкон ёки дорихоналарга чиққанингизда 2 метрлик ижтимоий масофани сақланг!

Ўзингизда касаллик белгиларини сезсангиз зудлик билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилинг! Карантиннинг барча чекловларига қатъий риоя қилинг!

Кўчада бемақсад юрган фуқаролар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар. Ўзингиз ва ўзгалар саломатлигига бефарқ бўлманг!”, дейилади ИИБ хабарида.

Қайд этилишича, республикада “қизил” тоифага кирган ҳудудларда фуқароларга соат 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача шахсий автомобилида ҳаракатланиш имконияти Самарқанд шаҳри учун татбиқ этилмайди.

“Вилоятдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда вилоят махсус комиссиясига мустақил қарор қабул қилиш ваколат берилган. Шу сабабли Самарқанд шаҳрида эпидемиологик вазият юмшамаганлигидан келиб чиқиб, қатъий карантин чекловлари давом этади. Республика махсус комиссиясининг қарорида белгиланган талаблар Самарқанд шаҳри учун татбиқ этилмайди”, дейилган баёнотда қўшимча равишда.

Самарқанд шаҳрида дорихона, озиқ-овқат дўкони ва деҳқон бозорлари фаолиятига рухсат берилган. Бошқа муассасалар фаолияти тақиқланган. Фуқаролардан заруратсиз уйдан чиқмаслик сўраляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд карантин

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг