Самарқандда иккита фура тўқнашиб, ёниб кетди (видео)
Жамият
−
04 Январь 2024 10610 1 дақиқа
Самарқандда иккита юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 3 январь куни соат 22:50 ларда Самарқанд тумани “Ўзбек кенти” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда юк автомобиллари ўртасида тўқнашув содир бўлиб, транспорт воситаларида ёнғин юзага келган.
“Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. ЙТҲ натижасида жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади ушбу хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёнаётган машинанинг ҳаракатланиб, тўхтаб турган бошқа машинага бориб урилгани акс этган видео тарқалганди.
Live
Барчаси