Қашқадарёда ёнаётган Neхia бошқа машинага келиб урилди
3-саҳифа
−
30 Декабрь 2023
10437Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ёнаётган машинанинг ҳаракатланиб, тўхтаб турган бошқа машинага бориб урилгани акс этган видео тарқалди.
"Zamon" информацион дастурида маълум қилинишича, воқеа 28 декабрь куни Қашқадарёда содир бўлган. Светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Nexia-2 автомобилида тўсатдан ёнғин чиққан. Шу сабабли ҳайдовчи ва у билан транспорт воситасининг салонида бўлган шериги машинадан тушиб, қочган. Йўл қия бўлгани ва қўл тормози тортилмагани сабабли машина пастга қараб йўналган.
“Машинам қияликда турганди, алангани кўриб, қўл тормозини тортишни эсдан чиқардик. Бизнинг айбимиз беэътибор бўлиб, машинани ўз вақтида техник кўрикдан ўтказмаганимизда”, дейди ҳайдовчи.
Шундан сўнг, машина йўлда тўхтаб турган бошқа бир машинага келиб урилган. Натижада олов иккинчи машинага ҳам ўтган. Воқеа жойига битта ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган ва ҳолат бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Аммо ёнғин чиққан машина тўлиқ ёниб кетган. Иккинчи машинага эса қисман талафот етган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ҳам Nexia-2 русумли машина ёниб кетганди.