Қашқадарёда 5,5 минг хонадон учун иссиқлик тўлови қайта ҳисобланди

Local

−

image

Қашқадарё вилоятида иссиқлик етказиб берилмаган кунлар учун ҳисобланган қарийб 2,3 млрд сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятдаги “Иссиқлик таъминоти” МЧЖ Қарши шаҳри ҳамда Нишон, Косон ва Яккабоғ туманларидаги 384 та кўп қаватли уйнинг 14 448 та хонадонига иссиқлик энергияси етказиб берган.

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишларда режали таъмирлаш, авариялар, газ босимининг пасайиши, совуқ сув ва электр энергияси таъминотидаги узилишлар сабаб айрим қозонхоналар ишламаган кунларда хонадонларга иссиқлик етказиб берилмагани аниқланган. Шунга қарамай, истеъмолчиларга ушбу кунлар учун ҳам тўлов ҳисобланган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида мавсум якуни бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш масаласи кўриб чиқилган. Натижада 5 500 та хонадонда яшовчи истеъмолчилар фойдасига қарийб 2,3 млрд сўм қайта ҳисобланган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends