Самарқандда 50 минг долларлик шахмат турнири ўтказилади

Спорт

image

Самарқанд шаҳрида навбатдаги умумий соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилган “Women’s Chess Championship 2025” халқаро турнири ўтказилади. Бу ҳақда “UzChess” лойиҳаси матбуот хизмати хабар берди.

“Жорий йилнинг 8-19 март кунлари Самарқанд шаҳри жаҳон шахматининг аёл усталари билан учрашиш учун мезбонлик қилади. Бу йилги “Women’s Chess Championship” турнири нафақат шахмат ихлосмандлари, балки глобал спорт, билим ва тенгликни тарғиб қилувчи муҳим тадбир бўлиб хизмат қилади“, дейилади манба хабарида.

Мусобақа FIDE қоидаларига кўра, икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилади. “A” гуруҳида 1800 ва ундан юқори рейтинг очкосига эга шахматчилар, “B” гуруҳида эса 1800 рейтингдан кам очкога эга бўлган шахматчилар иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд шахмат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг