Самарқандда 2 тонна яроқсиз гўшт олиб кетаётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги “Юқори нуқта” йўл-патруль хизмати масканида 2 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 февраль кунига ўтар кечаси “Юқори нуқта” ЙПХ масканида Наманган-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётган 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Shineray T30 русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, автомашина юкхонасида жами оғирлиги 2 минг кг мол гўшти борлиги аниқланган.

Билдирилишича, мазкур гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилиги Самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги давлат марказида текширилганда, муассасанинг хулосасига асосан истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти “Дарбанд” ЙПХ масканида вилоят ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган рейдда истеъмолга яроқсиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Булунғур яроқсиз гўшт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг