Самарқандда “ҳунар кўрсатган” ҳайдовчи 15 суткага қамалди
Жамият
−
20:40 317 2 дақиқа
Самарқанд туманида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган олти нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий жазо қўлланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ишлар Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судида кўриб чиқилган. Ҳайдовчилардан бири транспорт воситасини бошқариш вақтида “дрифт” қилиб, ўзи ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаётини хавф остига қўйган.
Суд қарорига кўра, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шунингдек, ЙПХ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаган беш нафар ҳайдовчининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида жарима солинган.
Судда “дрифт” қилган ҳайдовчи автомобиль дўстига тегишли бўлганини, ўзи эса ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмаслигини айтган. У дрифт қилишни телефонда кўриб, қизиқиб синаб кўрганини билдирган.
“Қилган ишимдан пушаймонман. Ҳеч кимга буни тавсия қилмайман. Охир-оқибат судга олиб келишди ва 15 суткага қамашди”, дейди у.
ЙПХ ходимларининг талабига бўйсунмаган ҳайдовчилардан бири эса уни тўхтатишaётганини кўрган бўлса-да, тўхтамасдан кетиб қолганини тан олган.
“Ҳайдовчиларга маслаҳатим ЙПХ ходимлари тўхтатганда, албатта, тўхташларини сўрайман. Бугун суд бўлди, етти баравар жарима қўлланилди. Қилган ишимдан пушаймонман, иккинчи марта такрорланмайди”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида мотоциклнинг орқа балонини тутатган қизга чора кўрилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь