Рўзибоевнинг Фахретдиновга қарши жанги бекор бўлди
Спорт
−
08 Октябрь
8723Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев ва россиялик Ринат Фахретдинов ўртасидаги жанг бекор қилинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Рўзибоев жароҳат олганлиги сабаб тўқнашув бекор қилинган. Шундай қилиб, 30 ёшли ўзбекистонлик жангчининг ташкилот жанги иккинчи марта бекор бўлди. Бунгача Рўзибоевнинг бразилиялик Кайо Борральога қарши жанги ҳам Нурсултоннинг оёғидаги жароҳати сабаб ўтказилмаган.
Маълумот учун, Нурсултон Рўзибоев шу вақтга қадар UFC'да 3 та жанг ўтказиб, 2 тасида ғалаба қозонди, 1 та жангда эса имкониятни бой берди. 33 ёшли Фахретдинов эса UFC'да 5 та жанг ўтказиб, 4 марта ғалаба қозонган. Россиялик MMA устаси иштирокида 1 та жангда эса дуранг қайд этилган.
Шундай қилиб, октябрь ойида фақат бир нафар ўзбекистонлик жангчи UFC турнирида жанг қилади. 12 октябрь куни 27 ёшли Рамазон Темиров ташкилотда дебют қилади. Ўша куни ўзбекистонлик жангчига америкалик Си Жей Вергара рақиблик қилади.