Рустам Жўраев Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари бўлди

Жамият

image

Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди ва унга генерал-лейтенант махсус унвони берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли фармонни имзоланди.

Маълумот учун, Рустам Жўраев 1968 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ички ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олган. Бунгача у Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ҳам фаолият юритган. 2018 йилнинг февраль ойидан 2020 йил март ойигача Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи – Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. 

У жорий йилнинг январидан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йилнинг декабрь ойидан буён Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Алишер Усмонов ишдан олинганди.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг