Руслан Нуриддинов икки карра жаҳон чемпионига айланди

Спорт

image

Айни кунларда Колумбия пойтахти Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг -109 кг вазнида Руслан Нуриддинов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.

Нуриддинов даст кўтариш машқида 177 кг, силтаб кўтаришда 220 кг ва умумий ҳисобда 397 кг билан ўз вазн тоифасида 3 та йўналишда олтин медални қўлга киритди. Мазкур натижа ўзбекистонлик спортчи фаолиятида дунё биринчилигидаги иккинчи чемпионлик ҳисобланади. Колумбиядаги мундиалда Нуриддинов энг яқин таъқибчисини 8 кгга ортда қолдирди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ

Эркаклар, -109 кг:

1.Руслан Нуридинов (Ўзбекистон) - 397 (177+220) кг;

2. Гиорги Чхеидзе (Грузия) - 389 (170+219) кг;

3. Рафаэль Кастильо (Колумбия) - 388 (174+214) кг.


Мақола муаллифи

Теглар

JCH Ruslan Nuriddinov

Баҳолаганлар

407

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг