Россияда ўзбекистонлик эркак ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Россиянинг Ленинград вилояти Шлиссельбург шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда “78.ru” сайти маълум қилди.

Жорий йилнинг 22 июль куни соат 20:00 лар атрофида Красний проспектида 30 ёшли эркак Honda русумли машинаси билан велосипеддаги 30 ёшли Ўзбекистон фуқаросини уриб юборган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳайдовчи машинани маст ҳолатда бошқаргани аниқланган. Бунгача у йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Татаристон Республикаси ҳудудида 1998 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Кама дарёсига чўкиб кетиб, вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Россия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг