Россияда қаровсиз қолган 21 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 29 март куни Россияда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 21 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 январдаги 6-сон “Хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини Ўзбекистон Республикасига қайтариш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилган.

Қайд этилишича, улар 21 нафар болани қайтариш чоғида Россиядаги ҳамда Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихоналари билан ҳамкорликда фаолият юритган.

Олиб келинган болаларнинг барчасига тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилиб, 18 нафари Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, 3 нафари Тошкент шаҳар болалар уйи давлат корхонасига топширилган.

Маълумот учун, ўтган уч ойда хориждан Ўзбекистонга қайтарилган болалар сони 52 нафарни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар кўп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган ўзбекистонлик бола мамлакатга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг